DipIFR (rus)га тайёрланамиз

IFRS logo

билан МҲХС чўққилари сари

«МҲХС бўйича молиявий ҳисобот»

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буюртмасига биноан
  • Курснинг давомийлиги
    140 соат

  • Ўқиш шакли асинхрон тарзда

  • Ўқиш жадвали исталган пайтда

* Фақат бошланғич даражанинг “МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобига кириш”, “МҲХСга кириш”, “МҲХС асослари”, “МҲХС бўйича практикум” каби ўқув курсларидан исталган биттасида таълим олган ёки аудитор (ички аудитор, халқаро профессионал ташкилотнинг солиқ маслаҳатчиси) сертификатига, ёхуд «IFRS Fundamentals» (IPFM) дипломига эга бўлган шахслар учун. Батафсил ўқиш
Курс ҳақида

«МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» – бу МҲХСни ўрганишнинг иккинчи босқичидир. Сиз молиявий ҳисоботни тайёрлашда молиявий ҳисоб стандартлари ва назариясини қўллашни, шунингдек уни таҳлил қилишни ўрганасиз.

Молиявий ҳисобот масофавий курси қуйидаги 3 та ўқув модулидан иборат:

  • «МҲХСни қўллаш ва ҳисоботни тузишнинг базавий кўникмалари»
  • «МҲХСни қўллаш ва ҳисоботни тузишнинг илғор кўникмалари»
  • «Ўқув ва маслаҳат вебинарлари: «Ҳисоботни МҲХС форматига трансформациялаш»
    «МҲХСни биринчи марта қўллаш»
    «МҲХС бўйича ҳисоб сиёсатини тайёрлаш»
Курс дастури кимларга мўлжалланган:
  • МҲХС бўйича бошланғич билимга эга мутахассисларга
  • МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва таҳлил этишнинг амалий кўникмаларини эгаллашни ҳоҳловчи профессионал бухгалтерларга
  • FR (ACCA) дипломи учун имтиҳон топширишга босқичма-босқич тайёрланаётган талабгорларга
Курсдан ўтинг ва сиз қуйидагиларни олиш учун имтиҳон топширишга тайёр бўласиз:

АССАнинг «Молия ва бизнесни бошқариш» дипломининг «Молиявий ҳисобот (FR)» сертификати учун

Британия молия менежерлари институтининг (IPFM) «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» дипломи учун

Молия вазирлиги ва IFRS.Academy нинг дастури бўйича IFRS.Cert Advanced сертификати учун

Онлайн-курс қуйидагиларни ўз ичига олади
  • намойиш этиладиган ўқув ва маслаҳатлар вебинарларда иштирок этиш – 140 академик соат
  • ўқув ва маслаҳат вебинарлари ёзувларидан фойдаланиш – 140 академик соат
  • ҳар бир мавзу бўйича тестлар ва масалалар
  • ҳар бир ўқув модулидан сўнг якуний тест топшириш
  • электрон жамланма: тақдимотлар + маърузалар конспектлари
  • 2025 йилнинг охиригача ўқув материалидан 24/7 режимида бепул фойдаланиш
Қўшимча:
  • Вебинарлар давомида савол-жавоблар
  • Форумда савол-жавоблар
  • Ҳар бир модулни ва курсни муваффақиятли ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома
  • 30 соатлик малака ошириш бўйича сертификат
Ўқиш якунида сиз:
  • МҲни тузишда ҳисобнинг асосий халқаро ёндашувларини қўллашни ўрганасиз
  • Ҳисоботни шакллантиришнинг мужмал саволларини ечиш бўйича профессионал ёндашув кўникмаларини ишлаб чиқасиз
  • Молиявий ҳисоботнинг барча шаклларини туза оласиз, шу жумладан, ПМҲТҲни
  • Активларни, шўъба компанияларни харид қилиш ва сотиш ҳамда мажбуриятларни қабул қилишда МҲни таҳлил қилишни ўрганасиз
Ўқитувчи

Шоҳиста Ёқубова

ДипИФР-Рус (АССА), лойиҳа раҳбари, NORMA компанияси

  • Муаллифлик услубияти
    Барча иштирокчилар онлайн курс муаллифлари томонидан тайёрланган тезисларни оладилар
  • Ортиқча ҳеч нарса йўқ
    Фақатгина сизнинг ўқишингизда асқотадиган қимматли ва фойдали ахборот
  • Тестларни топширинг
    Ҳар бир мавзу тестларини 90%га топширинг ва кейинги мавзуга ўтинг
  • Саволлар беринг
    Саволлар борми? Уларни вебинарлар давомида ва форумда беринг, жавобларни олинг

Курс материаллари МҲХСга ўзгартиришлар киритилишига қараб янгиланиб боради

Саволингиз борми – қўнғироқ қилинг:

(+998) 78 148-11-72
Курсга ёзилиш

Фақатгина «МҲХС асослари» курсидан ўтган ёки аудитор, ички аудитор, солиқ маслаҳатчиси, ҳалқаро профташкилот, IFRS.Cert сертификатлари ёхуд «IFRS.Fundamentals» (IPFM) дипломига эга шахслар учун

Батафсил ўқиш